Линклар

Ироқ армиясининг икки ҳарбий қисми аскарлари ўртасида тўқнашув содир бўлди.


АҚШ ҳарбийларига кўра, жума куни тунда рўй берган воқеада бир ҳарбий нобуд бўлган. Ироқ полициясининг билдиришича, бир ҳарбий қисмнинг яраланган аскари касалхонадан олиб чиқиб кетилаётган пайтда бошқа ҳарбий қисм аскарлари ярадорни олиб қолишга ҳаракат қилган. Шундан сўнг, аскарлари ўртасида тўқнашув содир бўлган.
Айни пайтда, шанба куни Бағдодда Ироқ Олий суди раиси Мидхад Ал-Маҳмуднинг ўғли ва икки қўриқчиси жасадлари топилди.
Шунингдек, 13 май куни Бағдоддан жануб томонда йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида америкалик бир аскар нобуд бўлди. Ироқ полициясининг бир ходими Хилла яқинидаги ўз уйида рўй берган портлаш оқибатида оламдан ўтди.
XS
SM
MD
LG