Линклар

Ироқ Бош вазири лавозимини эгаллаши кутилаётган Нурий Камол Ал-Маликий янги ҳукумат аъзоларини тайинлаш борасида йирик сиёсий фракциялар билан музокара олиб бормоқда.


Ироқ парламентининг навбатдаги йиғилиши 14 май куни бўлиши белгиланган. Расмийларга кўра, Ал-Маликий келаси икки кун ичида ўз номзодлари рўйхатини партия раҳбарларига тасдиқлаш учун тақдим этади. Сўнгги кунларда Ироқнинг Нефт ва Ички ишлар вазирлик лавозимларига кимни тайинлаш борасида келишмовчилик юзага келиб, янги ҳукуматни тузиш ишлари тўхтаб қолган эди.
XS
SM
MD
LG