Линклар

logo-print

Президент Владимир Путин Россия ҳуқуқ-тартибот органларининг юқори лавозимли расмийлари ҳукуматнинг коррупцияга қарши олиб бораётган кураши доирасида ишдан олинганини билдирди.


Владимир Путин коррупцияга қарши жиддий курашишга чақирганидан икки кун ўтиб, яъни, 12 май куни Россия Федерал Божхона идораси, Федерал хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Бош прокуратура идоралпрининг юқори лавозимли амалдорлари ишдан олингани эълон қилинган эди.
Шанба куни телевидение орқали чиқиш қилган Путин: “Бу ҳуқуқ-тартибот органларининг, аввало Федерал хавфсизлик хизматининг бир мақсадга қаратилган, узоқ муддат давомида амалга оширган иши натижасидир. Бу борада, жумладан Божхона соҳасида ҳам иш тугагани йўқ ”,–деди Россия раҳбари.
XS
SM
MD
LG