Линклар

Шанба куни Қирғизистон хавфсизлик кучлари исломий “халқаро террорчилар” Қирғизистонга қилган ҳужуми оқибатида 13 одам нобуд бўлганини билдирди.


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакилига асосланиб Ройтер ахборот агентлиги мухбирининг Бишкекдан хабар беришича, жанггарилар Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа тизимлари имкониятини синаб кўрмоқчи бўлган.
Аввал хабар қилганимиздек, жума куни қуролланган гуруҳ Қирғизистондан Тожикистон ҳудудига ўтиб, чегара пунктига ҳужум қилган. Оқибатда икки нафар тожик чегарачиси нобуд бўлган. 19 автомат ва бир пулемётни қўлга киритган жанггарилар Қирғизистон ҳудудига ўтиб яширинган. Кейинроқ Қирғизистон хавфсизлик кучлари уларни топиб, қуршовга олган. Қуролли тўқнашувда тўрт нафар жанггари ўлдирилган бири асир олинган. Қирғизистон махсус кучлари жанггарилардан портловчи қурилмалар тайёрлашда ишлатиладиган икки бочка алюминий кукуни, мерганлик милтиғи ва автоматларни тортиб олган.
XS
SM
MD
LG