Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:56

Жаҳон бўйлаб пикетлар...


Андижон воқеаларининг бир йиллиги муносабати билан чет элларда яшаётган ўзбек мухолифати аъзолари ва муҳожирлар жаҳон бўйлаб норозилик тадбирлари ўтказди.

Улар бир йил аввалги Андижон қирғинини дунё жамоатчилиги ёдига солиш ҳамда халқаро терговдан бош тортаётган Ислом Каримов ҳукуматига босимларни кучайтириш талабини қўйди.

Лондонда ўтказилган пикетда мустақил журналист Шоҳида Ёқуб ҳам қатнашди.

“Биз Буюк Британия ҳукуматидан Ўзбекистонга босимларни кучайтиришни талаб этдик. Босимлар сўзда эмас, амалда бўлиши керак”, - деди Ш.Ёқуб “Озодлик” мухбири билан суҳбатда.

Узоқ Скандинавия давлатлари, жумладан, Швецияда ҳам норозилик тадбирлари ўтказилди. Бу тадбир ташкилотчилари Швецияда истиқомат қиладиган ўзбек диаспораси вакиллари ҳамда Андижон воқеалари ортидан ватанини тарк этишга мажбур бўлган бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлардир.


“Биз Ўзбекистон халқаро терговга рухсат этиши ва Андижон воқеасига жавобгарлар жазоланишини талаб этиб, Кальмар шаҳрида пикет ўтказдик”, - деди ўзбекистонлик журналист Юсуф Расул.

12 май куни БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳи олдида ҳам пикет бўлди. Америкада яшаётган бир гуруҳ мухолифат вакиллари БМТ Ўзбекистонга нисбатан кескин сиёсат қўллаши керак, деган талабда ушбу ташкилот бош қароргоҳи олдида йиғилди.




Женевадаги пикет БМТнинг инсон ҳуқуқлари идораси олдида бўлди.

Ёзувчи Сафар Бекжон бу пикетда Ислом Каримов портрети ёқилганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG