Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:18

Брюсселда “Андижон қон ичида” фотокўргазмаси очилди


Андижон фожеасига бевосита гувоҳ бўлган Галима Бухорбоева, Маркус Бенсманн ва Дилшод Тиллахўжаев “қирғинбарот” деб аталаётган бу воқеанинг бир йиллигини Брюсселда нишонлади.

Ҳозир Брюсселдан бошпана топган Дилшод Тиллахўжаев бу воқеаларни ҳеч унута олмаётганини айтган бўлса, Г.Бухоробоева бу фожеа одамлар хотирасидан чиқмаганидан хурсанд эканини билдирди.

“Андижон фожеаси Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисидаги кишиларни зулмга қарши бирлаштирди. Биз ҳам Ўзбекистондаги вазиятни ўзгартириш керак, деган хулосага Андижон воқеларидан кейин келдик. Ҳозир биринчи навбатдаги вазифа ўз халқини шафқатсиз қирган қотилларни судга тортишдир”, - деди Г.Бухорбоева.

11 май куни Европарламентда “Андижон воқеаларидан бир кейин” мавзуида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ЕИнинг Марказий Осиё билан алоқалар идораси вакили Глинтс Аппалс “воқеа гувоҳлари ҳаяжонга берилиб, уни бўрттираётгани” тўғрисида эътироз билдирган бир пайтда давра суҳбати қатнашчиси, “Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳ унинг бу фикрини рад этди.

13 май куни Брюсселда “Андижон қон ичида” номли фотокўргазма ҳам очилди.

Кўргазма ташкилотчиси Алия Салаҳованинг айтишича, унда элликдан ортиқ фотосурат намойиш этилмоқда. Бу фотосуратларда Андижондаги қонли фожеалар акс этган.

13 май куни бельгиялик ëш йигитлар Брюссел кўчаларида “Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг Андижон воқеаларига бағишланган варақаларини тарқатди.
XS
SM
MD
LG