Линклар

Бразилияда полиция биноларига қилинган ҳужумлар оқибатида камида 30 киши ўлди, 29 кишининг жароҳатлангани айтилмоқда.


Расмийлар бу ҳужумлар 765 маҳбуснинг кучайтирилган тартибли қамоқхонага кўчирилгани билан боғлиқлигини, бу маҳбуслар орасида Бразилиядаги “Пойтахтнинг биринчи коммандоси” номли уюшган жиноий гуруҳ раҳбарлари бўлганини айтмоқда.
Гуруҳ етакчиларининг кучайтирилган тартибдаги қамоқхонага кўчирилиши эса Сан-Пауло қамоқхона тизимида ҳафта охирига режалаштирилган маҳбуслар исённинг олдини олиш чораси сифатида изоҳланмоқда.
Шанба куни кечқурун Сан-Паулодаги 18 қамоқхонада ғалаёнлар кузатилди.
Қамоқҳоналари маҳбуслар билан тўлиб-тошган Бразилияда бу каби ғалаёнлар тез-тез бўлиб туради.
XS
SM
MD
LG