Линклар

logo-print

Ироқда юз берган бир неча портлашлар оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, 60 фуқаро жароҳатланди.


Бағдод марказида содир этилган портлашда беш киши қурбон бўлди. Икки худкушнинг Бағдод халқаро аэропортига кираверишдаги назорат пунктида АҚШ автоуловларини нишонга олгани туфайли камида 18 киши жароҳатланди.
13 май куни Бақуба шаҳри яқинида шиаларнинг бир неча қадамжоси портлатилиши оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган бўлса-да, ҳазрат Али ва Тамим зиёратгоҳларига жиддий талофат етди.
Шу кунларда Бақубада яшайдиган сунний ва шиа мусулмонлари ўртасида мазҳаблараро танглик ўта кучайгани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG