Линклар

logo-print

Якшанба куни Москвада бўлиб ўтган "Фашизм Россия келажаги учун таҳдиддир" мавзуидаги конференцияда таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари, сиёсатчилар ва экспертлар фашизмга қарши жамоатчилик ҳаракатлари дастурини қабул қилдилар.


Дастур доирасида фашизмга қарши кураш олиб бораётган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, фашизм аломатлари мониторингини ўтказиш назарда тутилган. Ҳужжатда баъзи масалалар ечимини топиш масъулияти ҳукумат зиммасида эканлиги уқдирилган. Жумладан, фашистларнинг намойишкорона юришлар уюштириши, баъзи вилоятлар губернаторларининг чет элликларга тоқатсизлик руҳи билан суғорилган чиқишлари жазосиз қолаётганига эътибор қаратилди.
Анжуманда Москва-Хельсинки гуруҳи, "Мемориал" жамияти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси, "Яблоко" Ўнг кучлар иттифоқи ва Республикачилар партиялари иштирок этди.
XS
SM
MD
LG