Линклар

Европа комиссияси раиси Жозе Мануэль Баррозунинг фикрича, Болгария ва Руминия Европа Иттифоқига тезроқ қабул қилиниши лозим.


Ҳар иккала мамлакат ҳам Европа Иттифоқи лидерларининг сешанба куни Брюсселда бўладиган йиғилишида уларни кейинги йили Иттифоққа қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинишига умид қилмоқда.
Айни пайтда Баррозу Болгария билан Руминия Европа Иттифоқи аъзоси бўлиш учун ҳали кўп иш қилиши кераклигини ҳам таъкидлаб ўтди. Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш, Баррозунинг фикрича, ўша қилиниши керак ишлардандир.
XS
SM
MD
LG