Линклар

Ироқнинг янги тайинланган бош вазири Нурий ал-Маликий якшанба куни янги ҳукуматни тузиш бўйича қийин кечаётган музокараларни давом эттирар экан, мамлакат бўйлаб ҳужумлар ва қотилликлар ҳам тўхтамади.


Якшанба куни қурбонлар сони 30дан ортди, 60дан зиёд киши жароҳат олди.
Бағдод яқинидаги халқаро аэропортнинг ўтказиш-назорат масканида худкуш кимсалар икки автомашинани портлатиб юборди. 14 ироқлик нобуд бўлди. Мазкур террористик ҳуруж тўғрисида полиция ходимларидан бири бундай деди:
“Энергетика вазирининг соқчилари бу ерда ўз машиналарини тўхтатиши билан икки марта портлаш бўлди. Портловчи модда юкланган машиналар портлади. Аввал "BMW", кейин "Краун-Форд" портлади”.
XS
SM
MD
LG