Линклар

Москва областида суд қарорига биноан Грузияда ишлаб чиқарилган 207 минг шиша вино мусодара қилинди.


Роспотребнадзор ташкилоти аризасини кўриб чиққан Москва вилоят хўжалик суди Верхний Посад шаҳрида савдодан олиб қўйилган вино санитария маъёрларига жавоб бермайди, деган қарор чиқарди.
Россия Бош санитария врачи Геннадий Онишченконинг сўзларига кўра, Грузия виноларини Россияга олиб кириш ва сотишга нисбатан таъқиқни бузганлиги учун ўтган ҳафтанинг ўзида 7 та савдо муассасаси ёпиб қўйилди.
XS
SM
MD
LG