Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Эроннинг ядровий дастури атрофида юзага келган бўҳронни ҳал қилишга қаратилган таклифлар доирасида Теҳронга ўзининг ядровий технологияларини тавсия қилишга тайёр.


Бу ҳақда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда ўтган йиғилишида Иттифоқ раҳбарияти аъзоси Хавьер Солана баёнот берди. Соланага кўра, Европа Иттифоқининг таклифи Эронга, ядровий қурол яратиш ғоясидан воз кечган ҳолда, атом энергетикасини ривожлантириш имконини беради.
Европа Иттифоқига раислик қилаётган Австриянинг Ташқи ишлар вазири Улсула Плассникнинг сўзларига қараганда, Эроннинг ядровий дастури атрофида юзага келган бўҳронни ҳал қилишга қаратилган таклифлар мажмуи Эрон билан иқтисодиёт, сиёсат ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик қилишни назарда тутади.
"Ниятимиз Эронни янада яккалаб қўйиш эмас, балки Эронни музокаралар даврасига қайтариш ва излаётганимиз – ўзаро ишончни қайта тиклашдир", - деди Урсула Плассник.
XS
SM
MD
LG