Линклар

logo-print

Президент Жорж Буш АҚШ Миллий гвардиясининг 6 минг аскарини Қўшма штатларга ғайриқонуний равишда ўтишга ҳаракат қилувчи мексикаликларни тўхтатиш учун АҚШ – Мексика чегарасига жойлаштириш режасини эълон қилди.


"Қўшма Штатлар ўз чегараларининг хавфсизлигини таъминлаши лозим. Бу суверен давлатнинг асосий вазифасидир. Бу, шунингдек, миллий хавфсизлигимизни таъминлаш учун долзарб ишдир. Мақсадимиз аниқ: чегара савдо учун, қонуний мигрантлар учун очиқ, ғайри қонуний мигрантлар, жиноятчилар, наркотикфурушлар ва террорчилар учун ёпиқ бўлиши керак", - деди Жорж Буш.
АҚШ – Мексика чегараси назоратини кучайтириш режаси эълон қилинган шу кунларда АҚШ Конгрессида иммигрантларга оид қонунларни кучайтириш устидага баҳс мунозаралар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG