Линклар

АҚШ Мудофаа вазирлиги Гуантанамодаги ҳарбий базада сақланаётган барча маҳбуслар рўйхатини эълон қилди.


Вазирлик баёнотига қараганда, рўйхатда Гуантанамодаги қамоқхона бундан 4 йил муқаддам очилганидан буён унда сақланган ва сақланаётган барча маҳбусларнинг исм-фамилиялари келтирилган.
Рўйхатда 759 кишининг исм-фамилияси бор. Баъзи маълумотларга қараганда, унда "Ал-Қайда" раҳбариятининг АҚШ томонидан қўлга олинган биронта ҳам аъзоси исми қайд этилмаган. Уларнинг қаерда сақланаётгани номаълум қолмоқда.
Гуантанамодаги маҳбуслар рўйхати "Ассошиэйтед пресс" ахборот агентлиги Пентагон устидан шикоят аризаси билан судга мурожаат қилганидан сўнг эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG