Линклар

Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги вазиятдан ўта жиддий ташвишда эканлигини билдирди.


Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари баёнотида ўтган йил майида Андижонда юз берган қонли воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказишга Ўзбекистон ҳукуматининг рухсат бермагани, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига нисбатан репрессиялари, БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарлигининг яқинда ўз идорасини ёпишга мажбур бўлган мамлакатдаги ваколатхонаси фаолиятига тўсқинлик қилгани кескин танқид қилинади.
Ўзбекистонга нисбатан ўтган йилнинг ноябрида жорий қилинган санкциялар ўз кучида қолади,- дейилади Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари баёнотида.
XS
SM
MD
LG