Линклар

Куба президенти Фидел Кастро, агар АҚШда чиқадиган “Forbes” журнали ўз иддаосини далиллар билан исботласа, истеъфога чиқишини билдирди.


Журнал Кастрони дунёдаги еттинчи энг бадавлат давлат раҳбари деб атаган ва банк ҳисобларида Кастрога тегишли 900 миллион доллар бор, дея иддао қилган. Душанба куни Куба телевидениеси орқали қилган чиқишида коммунист раҳбар Кастро банк ҳисобида пул йўқлиги ва давлат раҳбари сифатида ойига атиги 40 АҚШ доллари миқдорида маош олишини айтди.
XS
SM
MD
LG