Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев яқинда суиқасд қурбони бўлган қирғиз сиёсатчиси ва жиноят олами номдори Рисбек Акматбаев тарафдорлари билан учрашди.


Бакиев бир неча кундан бери норозилик намойиши уюштираётган Рисбек тарафдорлари ва яқинлари билан у туғилиб ўсган Балиқчи шаҳрида учрашди. Намойиш иштирокчилари Рисбек ўлимидан кейин рамзий маънода уни парламент аъзоси, дея эълон қилишни талаб қилмоқдар. Акматбаев ўлимидан бир оз олдин Қирғизистон парламентининг бўшаб қолган ўринлари учун ўтказилган сайловда ғолиб чиққан эди. Қирғизистон президенти матбуот хизмати бўлиб ўтган учрашувни “конструктив” дея бахолади.
XS
SM
MD
LG