Линклар

Қозоғистон мухолифати аъзоси Алибек Жумабоев беш йилга озодликдан маҳрум этилди.


“Адолатли Қозоғистон учун” мухолифат блоки аъзоларига кўра, душанба куни суд Жумабоевни президент Нурсултон Назарбоев шаънини ҳақорат қилганлик ва ўтган йилги президентлик сайлов кампанияси давомида инқилоб амалга ошириш билан таҳдид қилганликда айбдор деб топган. Бироқ “Адолатли Қозоғистон учун” раҳбари Жармахан Туяқбай Жумабоев суд қарори сиёсий сабабларга асосланган, деди.
Алибек Жумабоевнинг адвокати ҳакамлар қарори юзасидан апелляция судига мурожаат қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG