Линклар

logo-print

Европа Комиссияси Болгария ва Руминия Европа Иттифоқига қачон қўшилиши ҳақида қарор қабул қилишни октябр ойига қолдирди.


Страсбург шаҳрида Европа Парламенти йиғилишида чиқиш қилган Европа Иттифоқи Комиссияси раиси Хосе Мануэл Бароссо бу икки давлат 2007 йил 1 январдан кейин Иттифоққа қўшилиш имкониятига эга, деди. Бароссога кўра, унгача Болгария ва Руминия ҳукуматлари уюшган жиноятчилик, коррупция, адлия соҳасида муҳим ислоҳотлар ўтказиш каби талабларни бажариши лозим бўлади.
“Октябр ойидан кейин биз талабларимиз қандай бажарилгани масаласини муҳокама қиламиз. Европа Комиссияси шунга қараб бу икки давлат 2007 йил 1 январидан бошлаб Иттифоққа қўшилиши ёки қўшила олмаслиги ҳақида қарор қабул қилади”, – деди Хосе Мануэл Бароссо.
XS
SM
MD
LG