Линклар

logo-print

Қозоғистон мухолифати аъзоси Алибек Жумабоев оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айбланиб беш йилга озодликдан маҳрум этилди.


"Адолатли Қозоғистон учун" мухолифат блоки аъзоларига кўра, суд Жумабоевни президент Нурсултон Назарбоев шаънини ҳақорат қилганлик ва ўтган йилги президентлик сайлов кампанияси давомида инқилоб амалга ошириш билан таҳдид қилганликда айбдор, деб топган. Бироқ “Адолатли Қозоғистон учун” раҳбари Жармахан Туяқбай Жумабоев устидан суд чиқарган ҳукм сиёсий сабабларга асосланган, деди.
“Алибек Жумабоевнинг иши ва унинг беш йилга кесилиши ортида сиёсий сабаблар бор, деб ҳисоблаймиз. Уни сиёсий фаолияти учун, айниқса, жорий режимни очиқдан-очиқ танқид қилгани учун жазоламоқдалар”, - деди Жармахан Туяқбай.
Алибек Жумабоевнинг адвокати суд ҳукми устидан апелляция судига мурожаат қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG