Линклар

logo-print

Чехия ҳукумати Озод Европа/Озодлик радиосининг Прагадаги қароргоҳи янги биносини қуриш учун бир миллион доллардан зиёд маблағ ажратмоқчи.


Бу ҳақда Чехия Ташқи ишлар вазири Цирил Свобода Вашингтонда, радиостанция Хомийлар кенгаши мажлисида баёнот берди.
“Бу мамлакатимиз Озод Европа/Озодлик радиосига кўрсатиб келаётган доимий ёрдамнинг, сиёсий кўмакнинг кичик бир ҳиссаси холос. Ахир демократия учун кураш ҳеч қачон тўхтамайди”, - деди Чехия Ташқи ишлар вазири.
Цирил Свободага кўра, радиостанцияни Прага марказидан шаҳарнинг бошқа қисмига кўчириш тўғрисидаги қарор хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG