Линклар

Шимолий Осетия Олий суди Бесландаги мактабни гаровга олишда айбланаётган ягона судланувчи устидан ҳукм ўқимоқда.


Судга раислик қилувчининг айтишича, 2004 йилда содир этилган ушбу террорчилик ҳаракати чечен айирмачилари раҳбарлари Аслан Масҳадов ва Шамил Басаев томонидан режалаштирилиб, мақсад Россияни Чеченистондан ҳарбий кучларини олиб чиқишга мажбурлаш бўлган.
Судланувчи Нурпошшо Кулаев (суратда) ушбу террорчилик ҳаракатини амалга ошириб, тирик қолган ягона жангари экани билдирилмоқда,
Н.Кулаев устидан суд ҳукми бир неча кун давомида ўқилиши кутиляпти. Прокурорлар унга ўлим жазоси тайинланишини сўрамоқда.
Бесландаги мактабнинг гаровга олиниши оқибатида аксари ёш болалардан иборат 331 киши ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG