Линклар

logo-print

Франция парламентининг қуйи палатаси иммигрантларни қабул қилиш тартиб-қоидаларини кучайтириш назарда тутилган қонун лойиҳасини маъқуллади.


Депутатларнинг учдан икки қисми мазкур ҳужжатни қўллаб овоз берди.
Миграция тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси етарли малакага эга бўлмаган чет элликларнинг Францияга келиш имкониятларини сезиларли даражада чеклаб қўяди.
Қонун лойиҳасини депутатлар муҳокамасига Франция Ички ишлар вазири Николя Саркози тақдим этди.
Мунозара чоғида биз иммиграцияни тўла таъқиқлашни муҳокама қилаётганимиз йўқ. Гап иммиграцияни назорат қилиш устида кетаяпти, - деди Николя Саркози.
Янги қонун лойиҳаси энди Сенатнинг муҳокамасидан ўтиши керак.
XS
SM
MD
LG