Линклар

logo-print

АҚШ бойитилган уран ишлаб чиқаришдан воз кечиши эвазига Эронга хавфсизликни кафолатламоқчи эмас.


Европа Иттифоқининг сўнгги таклифларини шарҳлар экан, бу ҳақда Давлат департаменти вакили Шон МакКормак баёнот берди.
Буюк Британия, Франция ва Германия ядровий дастуридан воз кечиши эвазига Эронга енгил сувда ишлайдиган атом реактори бериш имконияти кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдирмоқдалар.
Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Европа давлатлари таклифи қандай бўлишидан қатъиназар Теҳрон уранни бойитишдан воз кечмаслигини яна бир бор таъкидлади.
БМТ Хавфсизлик кенгаши 5 доимий аъзосининг Эрон муаммоси бўйича 19 майга режалаштирилган навбатдаги мажлиси бошқа кунга қолдирилди.
XS
SM
MD
LG