Линклар

Непал парламенти депутатлари бугун қирол Гуанендра ваколатларини чекловчи қонунни бир овоздан қабул қилдилар.


Янги қонунга кўра¸ мамлакат ҳарбийлари устидан назорат қиролдан олиниб¸ парламент ваколатига ўтказилди.
Шунингдек¸ депутатлар қиролни жиноий дахлсизликдан ҳам маҳрум қилдилар ва унга солиқ тўлаш мажбуриятини юкладилар.
Непал бош вазирига кўра¸ бу ўзгаришларнинг бари халқ талабига кўра амалга оширилган.
Ўтган ой бутун мамлакат бўйлаб юзага чиққан оммавий норозилик намойишларидан сўнг¸ қирол Гуанендра мутлақ ҳукмдорлик ваколатларидан воз кечиш ва парламент фаолиятини қайта тиклашга мажбур бўлган эди.
XS
SM
MD
LG