Линклар

Италия янги бош вазири Романо Проди Ироққа қарши АҚШ бошлаган урушни улкан хатолик деб атади.


Италия Сенати олдида қилган чиқишида бош вазир¸ парламентга Ироқдаги Италия қўшинларини олиб чиқишни таклиф қилажагини билдирди. Ҳозирча Проди қўшинларни Ироқдан олиб чиқишнинг аниқ муҳлатини айтмади.
Ироқ урушини аввал бошданоқ қўллаб-қувватлаган Италиянинг аввалги бош вазири Силвио Берлускони Ироқдаги 3000 қўшиннинг шу йил охирига қадар қайтарилишини билдирган эди.
Айни пайтда¸ бугун ҳам Ироқда янги зўравонликлар содир этилди. Бағдодда қайд этилган икки ҳужум оқибатида камида 9 одамнинг ўлдирилгани айтилмоқда. Сўнгги хабарларга кўра¸ бугун Бағдодда тўрт АҚШ ҳарбийси ва бир маҳаллий таржимон ҳам йўл чеккасига ўрнатилган бомба портлашидан нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG