Линклар

Бир ҳакамнинг ўлдирилиши ва тўрттасининг яраланишига ўз норозиликларини ифодалаш учун бугун минглаб турклар¸ хусусан мамлакат дунëвий суд тизими хизматчилари пойтахт Анқара кўчаларига чиқдилар.


Туркия сиëсий раҳбарлари ҳакамларга қилинган ҳужумларни кескин қораладилар. Туркия олий суди ҳакамларини отган жиноятчи ўзини Оллоҳ аскари деб атамоқда. Полиция хабарига кўра¸ кеча амалга оширилган мазкур ҳужумга алоқадорликда айбланиб¸ яна икки киши қўлга олинган.
Туркия Олий суди хотин-қизларнинг мактаб ва давлат идораларига ҳижоб ўрашларини таъқиқлаганидан бери турли исломий гуруҳлар танқиди остида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG