Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Белорус президенти Александр Лукашенко ва яна 35 юқори даражали Минск расмийларининг иттифоқ банкларида сақланаëтган бойликлари музлатилганини эълон қилди.


Бу қарор март ойида ўтказилган президентлик сайловларида қайд этилган сохтакорликлар ва сиëсий мухолифатга қарши давом этаëтган тазйиқларга нисбатан Европа Иттифоқи жавобидир.
Иттифоқ расмий баëнотида шунингдек Лукашенко ва 30 Белорус расмийсига нисбатан жорий этилган виза чекловлари ҳам кучда қолгани айтилади.
Европа банкларига қўйилган пуллари музлатилган Белорус расмийлари орасида президент маъмурияти раҳбари¸ таълим¸ ахборот ва адлия вазирлари¸ парламент раиси ва Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари ҳам бор.
XS
SM
MD
LG