Линклар

logo-print

Бирлашган Араб Амирликларининг Ироқдаги дипломатини ўғирлаб кетганлар бу мамлакатнинг Бағдоддаги дипломатик ваколатхонаси ёпилишини талаб қилмоқда.


Бу ҳақда пайшанба куни Ал-Жазира телеканали хабар қилди. Телеканалнинг хабарига қараганда, дипломатни шу пайтгача маълум бўлмаган "Ислом байроғи" гуруҳи ўғирлаган.
Пайшанба куни Бағдод яқинида амалга оширилган портлаш оқибатида АҚШнинг 4 ҳарбий хизматчиси ва бир маҳаллий таржимон нобуд бўлди. Бағдоднинг ўзида эса, 9 киши турли кўринишдаги зўравонликлардан ҳалок бўлди.
Басра шаҳрида маҳаллий полиция бошлиғига ҳужум қилинди, бироқ у омон қолди.
XS
SM
MD
LG