Линклар

logo-print

Кеча Қрим татарлари ўз ота-боболарининг Иккинчи уруши даврида Сталин томонидан оммавий депортация қилинганининг 62 йиллигини хотирладилар.


Қрим ва Киевда депортация қурбонлари хотирасига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Қрим татарларини нацистлар билан ҳамкорлик қилишда айблаган Сталин 200 мингдан зиёд татарни Қрим ярим оролидан Марказий Осиёга сургун қилган эди. Депортция қилинганларнинг ярми йўлда қирилиб кетган. Қрим татарлари 1989 йилдан кейингина ўзларининг тарихий ватанларига қайтишга муваффақ бўлдилар. Ҳозиргача 250 минг нафардан зиёд Қрим татар ватанга қайтган, 100 мингдан кўпроғи бошқа юртларда яшамоқда.
Ватанига қайтган Қрим татарлари ҳамон фуқаролик олиш ёки ўз мулкини қайтариб олиш борасида қийинчиликларга учрамоқда.
“Фарзандларимизнинг 90 фоизи ўз она тилида ўқиш имконига эга эмас. Ассимиляция сиёсати, хусусан руслаштириш сиёсати давом этмоқда. Украина ҳукумати Қрим татарларининг миллий ўзига хослигини сақлаб қолиш учун ҳеч қандай шароит яратмаяпти”, - деди крим татарлари лидери Мустафо Жамилев.
Украина президенти Виктор Юшченко кечаги маросимда қилган чиқиши чоғида Қрим татарлари муаммоларини тезроқ ҳал қилиш ва уларнинг Украина жамиятига қайта қўшилувида ёрдам кўрсатишга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG