Линклар

АҚШ ҳарбий мақсадлар учун плутоний ва бойитилган уран ишлаб чиқаришни тақиқловчи халқаро шартнома лойиҳасини тақдим этди.


АҚШ Давлат котибининг қурол-аслаҳалар устидан назорат бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Стивен Редмейкер шартнома лойиҳасини қуролсизланиш масалалри бўйича Женевада ўтаётган конференцияга тақдим этди.
“Биз лойиҳасини таклиф этаётган шартноманинг мақсадлари аниқ-тиниқдир. Кучга кирганидан сўнг у ҳарбий мақсадлар учун плутоний ва бойитилган уран ишлаб чиқаришни тақиқлайди”, - деди Стивен Редмейкер.
АҚШ расмийлари фикрича, бундай ҳужжатнинг тайёрлашга Эрон ва Шимолий Корея ядровий дастурлари билан боғлиқ муаммолар туртки берган.
XS
SM
MD
LG