Линклар

Афғонистон жанубида жойлашган Ғазна вилоятида содир бўлган икки қуролли тўқнашувда Афғонистон полициясининг беш ходими нобуд бўлди, толибларнинг саккиз жангариси ўлдирилди.


Вилоят ҳокими Шер Аълам Иброҳимийнинг маълум қилишича, тўқнашув 18 май куни Ғазна вилоятининг Нанай ва Вағаз туманларида рўй берган.
Чоршанба кунидан бери Афғонистонда содир бўлаётган қуролли тўқнашувлар давомида саксондан ортиқ киши ҳалок бўлди. Қандаҳор ва Хилманд вилоятларида содир бўлган тўқнашувлар сўнгги йилларда Афғонистонда рўй берган энг шиддатли жанглар бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG