Линклар

Покистон жанггариларни қўллаб-қувватлаётгани ва Афғонистон ички ишларига аралашаётгани ҳақидаги иддаони рад этди.


Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Тасним Аслам “Франс пресс” ахборот агентлигига Афғонистон президенти Ҳомид Карзайнинг бу борадаги иддаоси ҳақиқатдан йироқ эканини билдирди.
Ҳ.Карзай Кунар вилоятида қабила оқсоқоллари билан учрашувда Покистондаги диний мактаблар Афғонистонга жангарилар юбораётганини айтганди:
“Покистон мадрасаларида ёш йигитларга Афғонистонга бориб, кофирларга қарши жиҳод урушига қўшилиш, мактабларни ёқиш, шифохоналарни вайрон қилишга даъватлар бўлаётгани ҳақида биз аниқ маълумотларга эгамиз”, - деганди Ҳ.Карзай.
XS
SM
MD
LG