Линклар

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси АҚШ қамоқхоналарида маҳбусларнинг қийноққа солиниши ва уларга нисбатан қўпол муомалада бўлиш ҳоллари тўхтатилиши кераклигини билдирди.


Қўмита айни шу масалада май ойи бошида Женевада бошланган муҳокамалар хулосасини эълон қилди. Бу ерда ўтказилган матбуот анжуманида БМТнинг АҚШ бўйича махсус маърузачиси Фернандо Марино Менендез Американинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонаси ҳам ёпилиши кераклигини таъкидлади.
“Биз Гуантанамо қамоқхонаси, албатта, ёпилиши лозимлиги ҳақида фикримизни билдирдик. Биз амалда қўлланилаётган баъзи сўроқ усуллари БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси томонидан тақиқланганини билдириб, бундай сўроқ усуллари қўлланилаётганига аниқ мисоллар келтирдик ”, - деди БМТ махсус маърузачиси.
XS
SM
MD
LG