Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин Сочи шаҳрида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди ва икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада шартномалар имзолангани эълон қилинди.


Россия раҳбарининг маълум қилишича, музокара чоғида иқтисодий масалалар ҳам муҳокама қилинган. Хусусан, томонлар Қозоғистондаги энергия ресурслари нархи борасида келишувга эришган.
Бу йил бошидан бери Назарбоев-Путин ўртасидаги тўртинчи учрашув бўлди. Қозоғистон раҳбари россиялик ҳамкасби билан охирги марта жорий йил апрель ойида Москвада учрашган ва Қозоғистондан Россияга экспорт қилинаётган нефть ҳажмини икки баробардан кўпга ошириш масаласини муҳокама қилган эди.
XS
SM
MD
LG