Линклар

Ироқнинг янги миллий бирдамлик ҳукумати қасамёдга келтирилди.


Бош вазир лавозимини эгаллайдиган шиа мазҳабига мансуб Нурий Комил ал-Маликий Ироқ парламентининг махсус сессиясида янги ҳукумат аъзолари рўйхатини ўқиб эшиттирди. Қонун чиқарувчилар эса номзодларни қўл кўтариш орқали тасдиқлади. Ал-Маликий вақтинчалик ички ишлар вазири вазифасини бажарадиган бўлди.
Бош вазир сунний мазҳабига мансуб ал-Завбаийни вақтинчалик мудофаа вазири этиб тайинлади. Курд миллатига мансуб Солиҳ эса миллий хавфсизлик вазири лавозимини эгаллади.
Ироқ парламентининг махсус йиғилишида ал-Маликий янги ҳукуматнинг 34 та устивор йўналишини эълон қилди.
АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари Ироқ янги ҳукумати қасамёдга келтирилганини қутлади.
Шунга қарамай, Ироқда зўравонликлар давом этмоқда. Шанба куни содир этилган портлашлар оқибатида 24 ироқлик ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG