Линклар

Индонезия пойтахти Жакартада якшанба куни 100 мингга яқин киши шахсий ахлоқ меъёрлари ҳақидаги янги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказди.


Масжидлар ва исломий гуруҳлар томонидан уюштирилган намойиш қатнашчилари қонун лойиҳаси тезда қабул қилинишини ҳукуматдан талаб қилди. Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси жамоат жойларида ўпишиш, эротик мазмундаги шеърлар, рақслар, эротик суратлар, фильмлар ва исломга зид бўлган бошқа ахлоқий бузуқликларни тақиқлашни кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG