Линклар

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроил ташқи ишлар вазири Цепи Левни билан музокара ўтказди.


Яқин Шарқ бўйича уюштирилган Жаҳон иқтисодий форумига келган бу расмийлар учрашуви тадбирдан ташқари бўлиб ўтди. Сўзлашувда қандай масалалар муҳокама этилгани ҳозирча ошкор этилгани йўқ. Бу “Хамас” радикал гуруҳи мухторият ҳокимияти тепасига келгандан бери Исроил ва Фаластин раҳбарлари ўртасидаги ўтказилган юқори даражадаги илк учрашувдир.
М.Аббос ва Ц.Левни “Хамас” вакиллари иштирокисиз ҳамкорлик қилиш йўлларини изламоқда. Якшанба куни Исроил ҳукумати фаластинликларга тиббий ускуналар харид қилиш учун Фаластинга тегишли музлатиб қўйилган божхона солиқ даромадининг бир қисмини қайтариб бериш ҳақида қарор қабул қилди.
XS
SM
MD
LG