Линклар

logo-print

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс европалик иттифоқчилар Эроннинг хавфсизлиги учун АҚШдан кафолат сўрамаганини маълум қилди.


Аввалроқ Буюк Британия, Франция ва Германия Эрон уранни бойитиш дастуридан воз кечса, Теҳрон билан савдо, технология ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилаётганини билдирган эди.
АҚШнинг “Fox” телеканалига берган интервьюсида К.Райс АҚШ Эронга хавфсизлик кафолат беришни хоҳлаши ёки хоҳламаслиги ҳақида ҳеч нима айтмади. Илгарироқ АҚШ расмийлари бундай кафолат берилишини рад этган эди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳамид Ризо Осифий эса Теҳронда ўтказилган матбуот анжуманида Эрон хориждан келтирилган бойитилган урандан фойдаланаётгани ҳақидаги маълумотни инкор этди.
“Натанзда бойитилаётган ураннинг ҳаммаси Исфахондаги ядровий объектдан келтирилади. Унинг сифати юқори. Биз бойитиш учун хориждан материал олиб келишга муҳтож эмасмиз”, – деди Осифий.
XS
SM
MD
LG