Линклар

Черногорияда Сербиядан билан федерациядан чиқиш масаласида референдум ўтказилди.


Мухолифатдаги Халқ социалистик партияси ва Сербия билан иттифоқ блоки раҳбари Предраг Булатович иттифоқ сақланиб қолишига умид билдирди.
“Мен халқ иродаси Сербия ва Черногория иттифоқини сақлаб қолишига ишонаман. Черногория мустақиллиги учун ўтказилаётган референдум ўз мақсадига эришмайди”, – деди мухолифат раҳбари.
Мустақил давлат эълон қилиниши учун овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 485 минг черногорияликнинг камида ярми референдумда қатнашиши ва берилган овозлардан камида 55 фоизи мустақилликка рози бўлиши керак.
Маълум бўлишича, Тошкент вақти билан соат 16га қадар овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 52 фоизи референдумда қатнашган. Овоз бериш натижалари душанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG