Линклар

Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилояти ҳокими Асаддулоҳ Холиднинг айтишича¸ кеча тунда Қандаҳор жануб-ғарбидаги толиблар истеҳкомларига қилинган ҳаво ҳужумлари оқибатида 80 жанггари ва 16 фуқаро ўлдирилган.


Гувоҳларнинг айтишича¸ бир ҳафтага чўзилган шиддатли жанглардан кейин толиблар яширинган Қандаҳордаги мадрасалардан бирига кеча тунда ҳарбий вертолëтлар ва коалиция учқичларидан ҳужум қилинган.
Қандаҳор ҳокимига кўра¸ мадрасадан қочган толиблар яқин атрофдаги уйларга бекинишга урингани боис¸ тинч аҳоли орасида ҳам талофатлар пайдо бўлган.
”Коалиция қўшинлари кеча тунда бу ҳудудда амалиëтлар ўтказдилар. Тунги ҳужумдан омон қолишга уринган душман жангчилари ўзларини атрофдаги уйларга урди. Жанггариларни бомбалаш давомида¸ афсуски¸ тинч аҳолидан 16 одам нобуд бўлди¸ 15 таси жароҳатланди”¸ - деди Қандаҳор ҳокими душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида.
XS
SM
MD
LG