Линклар

logo-print

Қирғизистон мудофаа вазири Исмоил Исоқовнинг айтишича¸ 27 май куни Бишкек марказидаги Алатов майдонида ҳарбий парад ўтказилади.


Айни шу куни айни шу майдонда мухолифат ҳам норозилик намойиши ўтказишни режаламоқда.
Исоқов армия ва чегарачилар куни муносабати билан Алатов майдонида ҳарбий парад ўтказишдан мақсад мухолифат намойишини тарқатиб юбориш экани ҳақидаги танқидларни рад этди. Вазирга кўра¸ иккала тадбирнинг бир кун¸ бир жойга режалаштирилиши шунчаки тасодифдир.
Қирғизистонда армия куни 29 май¸ чегарачилар куни эса 27 май куни нишонланади. Байрам баҳонасида ҳарбийларни 27 май куни Алатов майдонига олиб чиқиш¸ мухолифат намойиши ташкилотчиси Омурбек Текебаев фикрича¸ катта маъсулиятсизликдир.
29 апрел куни Алатов майдонида мухолифатнинг 10 мингга яқин тарафдорлари йиғилиб¸ президент Бакиев ва ҳукумат истеъфосини талаб қилган эди.
XS
SM
MD
LG