Линклар

logo-print

Ироқда миллий бирлик ҳукумати ташкил этилганини олқишлар экан Британия бош вазири Тони Блэр¸ мамлакат янги давр бўсағасида турибди¸ деди жумладан.


Ироқ янги бош вазири Нурий Комил ал-Маликий билан Бағдодда матбуот анжумани ўтказган Лондон раҳбари¸ 2003 йилги АҚШ истилосидан сўнг Ироқни қайта тиклаш ўйланганидан кўра узоқроқ ва қийинроқ бўлаëтганига иқрор бўлди.
Аммо¸ деб давом этди Блэр¸ бу ироқдагиларнинг бирортасига террор кампаниясини давом эттириш учун баҳона бўлмаслиги керак.
”ерроризм ва хунрезликни давом эттираëтганларнинг ўз қилмишларини оқлашлари учун заррача асос йўқ. Агар уларни сиëсий жараëндан ташқарида қолиш ташвишга солаëтган бўлса¸ бугун биз ҳаммани шу жараëн ичига тортадиган бир босқичда турибмиз. Агар бу одамларни кўпмиллатлик кучларнинг мамлакатда қолаëтгани ташвишлантираëтган бўлса¸ зўравонликлар туфайлигина биз Ироқда қолмоқдамиз. Ироқда тинчлик ўрнатилиши билан биз уйимизга кетамиз”¸ - деди Лондон раҳбари.
Тони Блэр¸ шанба куни Ироқ янги ҳукумати қасамëдга келтирилгандан бери¸ Бағдодга келган биринчи хориж давлати раҳбаридир.
Айни пайтда¸ бугун Европа Иттифоқи Ироқ янги ҳукумати учун 200 миллион евро ëрдам ажратилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG