Линклар

Туркия ва Грецияга қарашли “F-16” русумли икки жанговар самолёт Эгей денгизидаги Карпатос ороли яқинида бир-бирига тўқнашиб, сувга қулади.


Туркия матбуоти хабарига кўра, туркиялик учувчи қутқариб олинган. Грециялик учувчи тақдири ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги грек учувчиси ҳалок бўлганидан афсус билдирди. Аммо Греция расмийлари учувчини қидириш ишлари яна 72 соат давом этишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG