Линклар

Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича мутасаддиси Олли Рейн мустақиллик бўйича референдум муваффақиятли ўтган Черногорияни ЕИга аъзо бўлишни таклиф қилишини айтди.


Якшанба куни Черногорияда Сербиядан мустақил бўлиш учун референдум ўтказилган эди. Олинган маълумотларга кўра, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 55,5 фоизи Черногория мустақиллиги учун овоз берган. Сербия президенти Борис Тадич эса Черногорияда ўтказилган мустақиллик референдуми натижасини тан олишини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG