Линклар

logo-print

Грузия, Украина, Озарбойжон ва Молдова президентлари ГУАМ минтақавий ташкилотини янги халқаро тузилмага айлантирди.


Янги гуруҳ “Демократик ва иқтисодий тараққиёт – ГУАМ ташкилоти” номини олди.
Украина пойтахтида ўтаётган саммитда янги ташкилотга бошқа давлатлар ҳам қўшилиши мумкинлиги эълон қилинди. Ташкилот бош қароргоҳи Киевда жойлашишига келишилди.
Украина президенти Виктор Юшченко тўрт давлат раҳбарлари эркин савдо зонаси ташкил этишга келишганини эълон қилди.
“Мен минтақамиз катта потенциалга эгалиги ва унинг замонавий Европада истиқболи энг порлоқ минтақалардан бирига айланишига ишончим комил. Бу нафақат энергетика ва транспорт, балки хавфсизлик лойиҳаларига ҳам таллуқли, деб биламан”, – деди Украина раҳбари.
1997 йилда ташкил этилган ГУАМга 1999 йилда аъзо бўлган Ўзбекистон 2005 йилда ташкилотга аъзолигини тўхтатган.
XS
SM
MD
LG