Линклар

АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда толиблар фаоллашгани ва улар таъсири анча кучайганини айтмоқда.


Афғонистонда бир ҳафта давомида содир бўлган тўқнашувларда 300дан ортиқ киши ҳалок бўлди. 24 май куни Гўр вилоятида пистирмадан уюштирилган ҳужум оқибатида суд ҳаками, вилоят ҳокимлиги расмийси ва икки қўриқчи қурбон бўлди. Сешанба куни Урузғон вилоятидаги қуролли тўқнашувлар давомида толибларнинг 60 жангариси ўлдирилди.
Афғонистон президенти Ҳомид Карзай 24 май куни АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари қўмондони генерал-лейтенант Карл Эйкенберри билан учрашди. Ҳ.Карзай АҚШ генералидан шу ҳафта коалиция кучлари уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлганига тушунтириш беришни талаб қилди.
Афғонистон раҳбари Қандаҳор вилоятида ушбу ҳужум оқибатида 16 фуқаронинг қурбон бўлгани юзасидан текширув ўтказишга буйруқ берди. Аммо инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳаво ҳужуми оқибатида ўттизга яқин киши нобуд бўлган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG