Линклар

logo-print

Сочида Россия-Европа Иттифоқи саммити очилди.


Қора денгиз соҳилида ўтган учрашувда Россия раҳбари Владимир Путин, Еврокомиссия президенти Хосе Мануэл Баррозо, ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича масъули Хавьер Солана ва бошқа расмийлар қатнашди.
Россия президенти Европа Иттифоқи билан ҳамкорликдаги энергетика лойиҳаларининг самара беришига умид билдирди.
“Шимолий Европа газ қувури ва энергетика хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган бошқа чоралар глобал ҳамда минтақавий тараққиёт учун, европаликлар ҳаётини яхшилаш учун хизмат қилади”, - деди В.Путин.
Ўз навбатида, ЕИга раҳбарлик қилаётган Австрия канцлери Вольфганг Шюссел Россия ва Европа Иттифоқи 40 йилдан зиёд ҳамкорлик алоқалари тарихига эгалиги ва бу давом этиши кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG