Линклар

logo-print

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури Афғонистонда очарчилик хавфи ҳақида огоҳлантирди.


Ташкилот вакилларининг билдиришича, агар донор давлатлар Афғонистонга ёрдам бермаса, келаси ойлар ичида миллионлаб афғонистонлик очарчиликка юз тутиши мумкин.
Жаҳон озиқ-овқат дастури муаммони бартараф этиш учун 31 миллион АҚШ доллари зарурлигини айтмоқда. Ташкилот, шунингдек, очарчилик туфайли кўплаб афғонлар маҳаллий ҳукумат ва АҚШ етакчилигидаги халқаро коалицияга қарши курашаётган жангари гуруҳлар сафига ўтиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG